Россиядаги кафеда мигрантлар яна калтакланди (видео)

Олам

image
Россия ўрта осиёлик мигрантларнинг ҳуқуқларига тупурдими? north_east

Россия ўрта осиёлик мигрантларнинг ҳуқуқларига тупурдими?

Россиянинг Москва шаҳридаги кафелардан бирида мигрантлар мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан аёвсиз калтакланди. Бу ҳақда “Озодлик” радиоси хабар берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари сўнгги бир ой ичида бу ерга уч марта ҳужум қилган. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларга кўра, хавфсизлик кучлари бинога бостириб кириб, ташриф буюрувчиларни ерга юзтубан ётишга мажбурлаган ва қўпол тарзда куч ишлатган.

“Кабоб сотувчини қаттиқ калтаклашди. Унинг қовурғалари ва бўйнига уришди. У қўллари билан бошини ёпиб олди. Официантнинг қовурғалари шикастланган, энди у ишга ҳам чиқмаяпти. У шифокорга боришга мажбур бўлди. Ҳатто мижозларни ҳам калтаклашди. Кейин полиция бўлимига олиб кетишди. Ўтган йилнинг июнь ойидан бери ҳар ойда 2-3 марта мунтазам равишда келишади. Июндаги рейдда электрошокер ишлатишди. Мени ҳам дўппослашганидан кейин бир неча кун юролмай қолдим. Баъзан куч ишлатишмайди, баъзан эса уриб, ҳамма нарсани синдириб кетишади. Шу йилнинг январь ойида компьютерни синдириб, кассадан пуллларни олиб кетишди”, дейди кафе ходими.

Маълум қилинишича, хавфсизлик кучлари бинода ўрнатилган кузатув камераларини кўргач, уларни ҳам синдириб ташлаган.

Ходимларнинг айтишича, текширув вақтида полиция ҳеч қандай қоидабузарликларни аниқламаган. 

Ҳозирча ҳодиса аниқ қачон бўлгани маълум қилинмаган ва давлат расмийлари томонидан ҳам ҳолат бўйича изоҳ берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳридаги “Бодрость” номли ҳаммомда Россия махсус мақсадли мобил блоки (ОМОН) мигрантларга қарши рейд ўтказиб, мигрантлар ярим яланғоч ҳолатда эмаклаб юришга мажбурланганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса ҳаммом мажмуасини режали текшириш ҳеч бир мамлакат фуқароларига қаратилмаганини билдирганди. 14 апрель куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алмаз Имангазиев чет мамлакатда ўз фуқароларининг таҳқирлангани юзасидан Россия Федерациясининг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Вакунов билан учрашув ўтказганди. Вазирлик томонидан воқеа бўйича ўрганиш олиб бориб, куч ишлатиш асоссиз бўлган тақдирда, ушбу ҳодиса бўйича Москва шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўриш сўралганди ва расмий нота топширилганди. 15 апрель куни ўзбекистонлик депутатлар ҳам Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Москва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг