Россиядаги қурилишда вафот этган йигит сурхондарёлик экани аниқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербург шаҳридаги Россия Федерацияси Олий суди ва Россия Федерацияси Олий суди ҳузуридаги суд департаменти қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Бош консуллик ва Ўзбекистоннинг Москвадаги Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан кўрилган чоралар натижасида вафот этган шахс 2001 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.У. эканлиги аниқланган. У жорий йилнинг апрель ойидан буён Санкт-Петербург шаҳрида бўлган ва металл конструкциялар монтажчиси сифатида ишлаган.

А.У. жорий йилнинг 16 сентябрь куни юқорида қайд этилган қурилиш объектида монтаж ишлари вақтида 15 метр баландликдан йиқилиб, вафот этган. Жасад кейинчалик моргга юборилган. Ҳозирда терговчилар ушбу ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда ва жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Билдирилишича, айни вақтда Бош консуллик ва Миграция агентлиги ваколатхонаси марҳумнинг яқинлари билан алоқада бўлиб, унинг жасадини ватанга қайтаришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Красноярск ўлкаси Курагинский туманидаги конда 30 ёшли ўзбекистонлик эркак тоғ массаси босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург мигрант қурилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг