Россиядаги қабристонда қизни зўрлаб, ўлдирган марказий осиёлик қамалди
Олам
−
27 Июль 2023
16030Россиянинг Краснодар ўлка суди қабристонда қизни зўрлаб, ўлдирган Қирғизистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.
Жиноят 2022 йилнинг 20 август куни Сочидаги муниципал қабристонда содир бўлган. Шу куни кечки соат 17:00 ларда қиз қирғизистонликни қабристонда ишлайди деб ўйлаган ва ундан бувисининг қабрини топиб беришни сўраган.
Бекмат исмли қирғизистонлик йигит унинг илтимосига жавобан қабргача кузатиб қўйган, кейин эса унга ҳужум қилган. У аввал қизни зўрлаган, кейин эса бўғиб ўлдирган. Қизнинг ўлими катта бувисининг қабри ёнида содир бўлган. Бекмат жиноят вақтида маст ҳолда бўлган.
Шунингдек, у қизнинг буюмларини, жумладан, банк картасини олиб қўйган.
У Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси (“Зўрлаш”), 132-модда (“Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракати”), 105-модда (“Қотиллик”), 158-модда (“Ўғирлик”) бўйича айбдор деб топилган. Оқибатда у 19 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи томоннинг маънавий зарар, моддий зарар ва дафн билан боғлиқ харажатларини қоплаш тўғрисидаги фуқаролик даъволарини қаноатлантирган.