Россиядаги бокс мусобақасида 14 ёшли иштирокчи вафот этди (видео)

Спорт

image

Россиянинг Первоуралск шаҳри мезбонлик қилган бокс мусобақасида 14 ёшли ўсмир вафот этди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар берди.

Рақибидан ўтказиб юборилган зарбалар оқибатида спортчи ўзини ёмон ҳис қилди, шундан сўнг жанг тўхтатилди. Болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган, бироқ уни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Қайд этилишича, марҳум ўтган йилги Свердловск вилояти чемпионати ғолиби бўлган. У Болалар ва ўсмирларни ривожлантириш марказида таҳсил олган.

“Бу жуда қайғули. Боксчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Федерация воқеа ҳолатини ўрганмоқда. Биз барча зарур ёрдамни кўрсатамиз”, дейилади Россия бокс федерацияси баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия бокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг