Россиядаги ҳибсхонада ўзбекистонлик эркак осилган ҳолда топилди
Олам
−
22 Январь 2022 14358 1 дақиқа
Россия пойтахти Москва шаҳридаги тергов изоляторида ўзбекистонлик эркак осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
“Биринчи Силикатний кўчасидаги тергов изолятори камерасидан 1970 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг осилган жасади топилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, эркак Москванинг Хорошевский туман суди томонидан қурол ишлатиб, қасддан баданга оғир шикаст етказганликда айбланиб, ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, аввалроқ, Москвадаги 4-сонли тергов изоляторида ҳам икки киши ўз жонига қасд қилган.
Live
БарчасиБайден ва унинг рафиқаси ҳужумга учради
11 Ноябрь
Пашинян Туркияга борди
11 Ноябрь