Россияда “заправка” портлаб кетди. Қурбон ва жабрланганлар бор (видео)
Олам
−
14 Июнь 2021
9517Бугун, 14 июнь куни Россиянинг Новосибирск ўлкасининг Октябрь районидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиққан ва каттагина портлаш юз берган. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Маълум қилинишича, автомобилга ёқилғи қуйиш пайтида ёнғин чиққан ва бир автомобиль ҳамда юк машинаси ёниб кетган. Сўнгра, 4-5 та портлаш содир бўлган, оқибатда аланга кўлами 1000 квадрат метрдан зиёд майдонга ёйилган.
Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланган, ёқилғи қуйиш шохобчасининг бир ҳодими ҳалок бўлган. Яна 5 кишининг аҳволи оғир.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Россия Федерациясининг Жиноят кодекси 238-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Прокуратура текшириш ишларини олиб бормоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023