Россияда заҳарланган ўзбекистонлик вафот этди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси қўзиқориндан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда “Невские Новости” хабар берди.

Тахминан 30 ёшлардаги ўзбекистонлик мигрант Шимолий пойтахт ва Ленинград вилоятидаги энг заҳарли рангсиз қурбақасалла қўзиқорнини истеъмол қилган, дейди Санкт-Петербург соғлиқ сақлаш қўмитасининг бош токсикологи Алексей Лодягин.

Вафот этган ўзбекистонликдан ташқари яна 2-3 киши ҳам ўша қўзиқоринлардан истеъмол қилган. Бироқ, фақатгина у заҳарланган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, заҳарланган ўзбекистонлик айнан рангсиз қурбақасалла қўзиқорнини истеъмол қилгани номаълум. Қурбоннинг таърифига кўра, шифокорлар шундай хулосага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг