Россияда йўловчи тўла автобус ағдарилиб кетди

Олам

image

Бугун, 21 ноябрь куни Россиянинг Красноярск шаҳри яқинида автобус йўловчилари билан ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Красноярск ўлкаси бош бошқармаси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ Красноярск яқинидаги “Канск-Абан-Богучани” автомобиль йўлининг 333-километрида содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси чапга бурилиб келаётган машинани айланиб ўтмоқчи бўлган, бироқ бошқарувни йўқотиб, йўл ёқасига ағдарилиб тушган.

Транспорт воситасида жами 36 киши бўлган, 9 нафари тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жабрланувчилар тўғрисида маълумотлар аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг