Россияда вазият жиддий: коронавируснинг учинчи тўлқини бошланиши мумкин

Олам

image

Жорий йилнинг 2 апрель ҳолатига кўра, Россияда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9021 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда 4,5 миллиондан ортди. Бу ҳақда “стопкоронавирус” хабар бермоқда.

“СберИндекс” лабораториясининг тахмин қилишича, Россияда 15 апрелга келиб, коронавирус инфекциясининг кўпайиш тезлиги бугунги кунга қараганда уч бараварга ўсади. Агар ушбу прогноз ўз тасдиғини топса, Россияда пандемиянинг учинчи тўлқин бошланади.

Ҳудудлар орасида пойтахт Москва касалликни умумий юқтириш сони бўйича 1,03 миллион (сўнгги суткада +2011 – таҳр.) билан етакчилик қилмоқда. Санкт-Петербург 396,7 минг ҳолат билан иккинчи ўринда (сўнгги суткада +717), учинчи ўринда эса 234 минг одамда юқумли касаллик аниқланган Москва вилояти (сўнгги суткада +594) бормоқда.

Бугунги кунда Россияда 276,1 минг киши COVID-19 дан даволанмоқда. Касалликдан 4,19 миллион киши соғайиб улгурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг