Россияда “Ватандош” ўзбеклар жамияти раҳбари қўлга олинди
Олам
−
19 Январь
29082Россиядаги “Ватандош” минтақалараро ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди.
Қўмитанинг Москва бошқармаси Баратовга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 282-моддаси (нафрат ёки адоват қўзғатиш, шунингдек инсон қадр-қимматини камситиш) 2-қисмининг "c" банди бўйича иш очган. Тергов маълумотларига кўра, 2023 йилнинг декабрида Усмон Баратов ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси фуқароларини, жумладан, Украина ҳудудидаги урушда қатнашаётганларни камситадиган постларини эълон қилган.
Тергов қўмитаси хабарида гап айнан қайси постлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган. Бироқ олдинроқ бир қанча ҳарбий мухбирлар ва Telegram каналлари Усмон Баратовнинг 16 декабрь куни Одноклассники ижтимоий тармоғида Россиядаги тухум нархи билан боғлиқ вазиятга изоҳ берган постига эътибор қаратган эди. Постга товуқлар сурати ва ҳарбий мухбирлар Украинадаги уруш иштирокчиларига нисбатан ҳақорат сифатида баҳоланган ёзув илова қилинган.
16 январь куни Усмон Баратов унинг ижтимоий тармоқлари хакерлик ҳужумига учрагани ҳақида гапирди.
17 январь куни эса Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Усмон Баратовга қарши жиноий иш қўзғатишни буюрди. Баратовга қўйилаётган айблов ортидан у 6 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь