Россияда ўзбекистонликлар 10 йилга қамалди
Олам
−
19 Ноябрь 2019
5678Россиянинг Воронеж туманида “героин” савдоси билан шуғуллангани икки нафар Ўзбекистон фуқароси 10 йилга қамалди. Марказий туман суди шундай қарор чиқарди.
Жорий йилнинг май ойида икки ўзбекистонлик Москва вилоятидан “героин” сотиб олгани ва Воронежга келгани аниқланган. Дилерлар мижозлари билан WhatsАpp мессенжери орқали суҳбатлашган.
Полиция наркодилерларни қўлга олган. Эркакларга кўп миқдордаги наркотик моддани гуруҳ бўлиб сотиш айблови қўйилган.
“Суд давлат айбловчиси – Воронеж тумани транспорт прокуратураси вакилининг фикри ва жиноий иш вазиятини инобатга олиб, ҳар бир судланувчини 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазони қаттиқ тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўташ белгиланди, дейилган транспорт прокуратураси ахборотида.
LiveБарчаси