Россияда ўзбекистонлик ватандошининг бошига тепиб ўлдириб қўйди
Олам
−
12 Август 2022
14323Россияда кўчадан 23 ёшли ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзмоқда.
Қайд этилишича, кўчада ўлган ўзбекистонликни шифокорлар Смоленка дарёси қирғоғидаги тиббий амалиёт хонасига олиб киришган.
Шундан сўнг, унинг ўлим сабабини аниқлаш учун жасад ўликхонага юборилган, бироқ ҳеч қандай жароҳат асоратлари аниқланмаган.
Маълум бўлишича, йигит бошига тушган зарбадан вафот этган. Ҳолат юзасидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш оқибатида одамни ўлим ҳолатига олиб келиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Хавфсизлик ходимлари жиноят юзасидан 46 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Айбланувчи жорий йилнинг 9 август куни ётоқхонада ўзаро жанжал оқибатида танишининг бошига тепгани аниқланган. У процессуал тарзда қамоққа олиниб, вақтинчалик изоляторга жойлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь