Россияда ўзбекистонлик режиссёрнинг фильми намойиш этилди
Маданият-санъат
−
13 Август 2019
6913Ўзбекистонлик режиссёр Андрей Арутюнов сценарийси ва продюсерлигида суратга олинган “Денгиз руҳлари” фильми Россиянинг Виборг шаҳрида ўтказилган фестивалда намойиш этилди.
Фильмда Сейдулла Молдаханов ва Нигина Анарбаева ва Шерали Ортиқовлар иштирок этган.
Бир ярим соатлик Эстония-Ўзбекистон-Россия киноижодкорлари суратга олган фильмдаги ҳаракатлар илгари денгиз бўлган, аммо у қуриб қолиб, чўлга айланган жой билан боғлиқ. Номи бирор марта ҳам тилга олинмаса-да, томошабинлар дарров Оролни эсга олди.
Сейдулла Молдахановнинг қаҳрамони – қуриб қолган денгиз туби энди у ёғига яшашдан маъно йўқлигига аниқ сабаб бўлиб туюлган оғир хаста, қари балиқчи. Бироқ кекса одам охир-оқибат ҳаётдан янги маъно топади. Бунга ўзи безорилар чангалидан қутқариб қолган боланинг пайдо бўлиши сабаб.
Агар денгиз ҳақида гапирсак, у гўё изсиз ғойиб бўлган. Тўлқинлар мавжланган жой ўрнида эндиликда қақраб ёрилган денгиз туби қолган, энди бу ерда инсонлар яшамоқда.
Ўтмишдан қочишга уринаётган қари балиқчи. Қайиғини йўлтанламасга алмаштирган чегарачи. Ўзгалар фирибгарлиги туфайли, деярли бор будидан ажраган собиқ амалдор... Денгиз ғойиб бўлди, лекин унинг қайтишига умид бор.
LiveБарчаси