Россияда ўзбекистонлик эркак юк машинасида бир гуруҳ велосипедчиларни босиб кетди (видео)

Crime

image

Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик эркак КамАЗ юк машинасида бир гуруҳ велосипедчиларни босиб кетди. Бу ҳақда Санкт-Петербург полицияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 7 сентябрь куни соат 10:40 ларда 31 ёшли КамАЗ ҳайдовчиси орасида 14-15 ёшли велосипедчилар бўлган гуруҳни кузатиб бораётган ўзидан олдинги Ford’нинг ортидан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Оқибатда икки нафар спортчи қиз воқеа жойида ҳалок бўлган. 69 ёшли мураббий ва 7 нафар бола эса турли даражада тан жароҳати олган.

“Фонтанка”га кўра, ҳайдовчи Россияда қонуний ишлаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган. Санкт-Петербург полицияси унинг ҳибсга олингани ва жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Мазкур ҳодисадан сўнг, Виборг шаҳри томон ҳаракатланиш бутунлай тўсиб қўйилган, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends