Россияда ўзбекистонлик бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Олам

image

Россиянинг Нижний Новгород вилояти яқинида 27 ёшли ўзбекистонлик йигит тўрт кишилик оилани ўлдириш ва талончиликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ТАСС вилоят прокуратураси матбуот хизматига таяниб, хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, жиноят ўтган йилнинг 28 февралида Приок туманининг Кудма қишлоғида содир этилган. Ишчи бўлиб ишлаган судланувчи ғаразли ниятда гараждаги 63 ёшли нафақахўрга ҳужум қилиб, унга бир неча марта пичоқ урган ва илмоқ билан бўғиб ўлдирган. Кейин у уйга кириб, марҳумнинг 62 ёшли хотинининг бошига бир неча бор урган, сўнг бўғиб ўлдирган. Шундан сўнг, уларнинг 41 ёшли қизини пичоқлаб, 6 ёшли набирасини бўғиб, умрларига зомин бўлган. 

У 35 миллион рублдан ортиқ пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб, жиноят жойидан қочиб кетган.

2021 йил 1 мартда айбланувчи Владимир вилояти ҳудудида ҳибсга олинган. Кейинроқ терговчилар жиноятчи қотилликка олдиндан тайёргарлик кўрганини аниқлаган: жиноят арафасида у махсус металл илмоқ ясаган ва пичоқ топиб олган.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, муҳожир беш йил давомида паспорт ололмагани учун жиноят содир этишга қарор қилган. Пулларни Ўзбекистонга қайтиб тўй қилмоқчи бўлгани учун ўғирлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1874

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг