Россияда Ўзбекистондан исириқ олиб борган шахс 7 йилгача қамалиши мумкин
Олам
−
10 Август 2022
14584Россия Федерацияси Новороссийск вилоятида божхоначилар Ўзбекистондан темир йўл орқали борган контейнерда 1 тонна 184,44 килограмм қуритилган исириқ борлигини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат Федерал божхона хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, божхоначилар ўсимликдан намуна олиб, экспертизадан ўтказган. Экспертиза ўт таркибида ҳармин моддаси борлигини кўрсатган. Контейнерда исириқдан ташқари қуритилган мевалар ва ўтлар, ёввойи гул, идиш-товоқ ҳамда зиғир мойи ҳам бўлган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг биринчи қисми 229.1-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорлари контрабандаси) билан жиноий иш қўзғатилган.
Маълумот учун, РФ Жиноят кодексининг 229.1-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
LiveБарчаси