Россияда уруш йилларида йўқолган ўзбекистонлик аскарнинг қолдиқлари топилди

Олам

image

Россиянинг Тверь вилоятининг Ржев шаҳри яқинида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ўзбекистонлик аскарнинг қолдиқлари топилди. Ҳозирда унинг қариндошлари қидирилмоқда. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар бермоқда.

“Пионер” қидирув жамоаси ўзининг TikTok аккаунтида ушбу топилма ҳақида маълумот бериб видео жойлаган. 

Қайд этилишича, бир неча кун олдин Тверь вилоятининг Ржев шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида вафот этган аскарнинг қолдиқлари топилган. Аскарнинг ёнида шахсий медальон ва қайднома бўлган. 

Маълумотларга кўра, компьютер ёрдамида йўқолган қаҳрамоннинг номини тиклашга муваффақ бўлишган.

Хабарга кўра, аскар ўзбекистонлик 1915 йилда туғилган Ҳасан Аминов. У 1942 йилдан буён бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Айтилишича, у Тошкент шаҳри Ҳамза кўчасида яшаган. Қайдномада аскар рафиқасининг фамилияси Тожиева экани ёзилган.

Қидирувчилар йўқолган аскар ҳақида маълумот тарқатишда ва унинг яқинларини топишда ёрдам сўрамоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

771

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг