Россияда “Ўлмас полк” сохталаштирилгани маълум бўлди

Олам 16594
image
-

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Ўлмас полк” акциясида бир неча ўнлаб иштирокчилар “массовка” учун ёллангани аниқланди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар бермоқда. 

Бунинг сабаби эса номаълумлигича қолмоқда. Таъкидланишича, “Акула” агентлиги одамларни ёллаш ишлари билан шуғулланган. “Фонтанка” мухбири “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи гуруҳи ва Telegram каналида Санкт-Петербург ва Нижний Новгород учун қўшимча ходимларни ишга олиш бўйича эълон топган. Тўлов соатига 300 рубль бўлган. 

“Юз минглаб одамлар ихтиёрий равишда иштирок этаётган намойишга нега пул эвазига 50-70 кишини ёллаш зарурлиги сирлигича қолмоқда. Эҳтимол, бунга сўнгги ўн йилликлардаги урушлар қатнашчиларининг портретлари жамлангани сабаб бўлган”, дейилган хабарда.

Қайд этилишича, нашр мухбири акцияда “массовка” аъзоси сифатида иштирок этган. Унинг сўзларига кўра, улар йиғилган жойда 70 га яқин одам бўлган, иштирокчиларнинг аксарияти ёшлардан ташкил топган. Мухбир иккинчи Чечен урушида ҳалок бўлган одамнинг портретини олган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 672
Рейтинг: 3
t
×