Россияда уч ўзбекистонлик қамоққа олинди

Олам 12150
image
-

Россиянинг Красноярск ўлкасида мамлакатда фаолияти тақиқланган “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” халқаро террорчилик ташкилотига аъзоликда гумонланган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ТАССга ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилган.

“Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” халқаро террорчилик ташкилотида иштирок этганликда гумон қилинган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди”, деган манба.

Қайд этилишича, икки иштирокчи Канскда, бири Красноярск аэропортида чет элдаги жангарилар тайёрланадиган лагерга учиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Икки нафар ҳибсга олинган шахсга нисбатан террорчилик фаолиятини тарғиб қилганлик учун (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси), бир нафарига нисбатан эса 205.2-модда ("Террорчилик фаолиятига оммавий чақириш") бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 545
Рейтинг: 2.9
t
×