Россияда тўрт ўзбекистонлик пичоқланди
Олам
−
21 Май 2019
5628Жорий йилнинг 19 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида юз берган оммавий жанжал оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси пичоқланди.
Воқеа шаҳарнинг Фрунзен туманида юз берган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирилиги жанжалда пичоқланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди:
- 1987 йил 15 октябрь куни туғилган Паҳлавон Бахтиёрович Зиёев;
- 1986 йил 3 сентябрь куни туғилган Шаҳриёр Бахтиёрович Зиёев;
- 1987 йил 7 июль куни туғилган Анвар Аҳрорович Зиёев;
- 1995 йил 16 июль куни туғилган Абдуазиз Аҳрорович Маҳмудов.
Паҳлавон ва Шахриёр Зиёевлар Санкт-Петербург илмий-тадқиқот институтига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 111-моддаси 3-қисми (қасддан саломатликка оғир жароҳат етказиш) билан жиноят иши очилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси Санкт-Петербургнинг тегишли тузилмалари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назорат қилиб турибди.
LiveБарчаси