Россияда тўрт ўзбекистонлик қотилликда айбланиб, қамоққа олинди

Олам

image

Россия таркибидаги Адигей Республикасида икки хитойлик фермернинг ўлимида гумонланган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Царьград” телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, қотиллик жорий йилнинг 22 июль куни Майкоп шаҳрида содир бўлган. Хитойлик 56 ёшли эркаква 57 ёшли аёл қотиллик қурбони бўлган. Улар узоқ вақт шу ерда яшаб, фермерлик билан шуғулланган.

Ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги аниқланган. Улар илгари хитойлик фермерлар қўлиди ишлаган.

Гумонланувчиларни қўлга олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари махсус операция ўтказган. Уч нафар ўзбекистонлик Ростов вилоятида, яна бири Краснодар ўлкасидаги аҳоли пунктларидан бирида ушланган.

Терговга кўра, жиноятга пул сабаб бўлган. Жиноятчилар 22 июль куни тунда ўғирлик учун иссиқхона хўжалигига келган. Хитойлик эр-хотинни қийноққа солиб, кейин бўғиб ўлдиришган. Сўнг, улар 3,9 миллион рублни ўғирлаб, хорижга яширинишга уринган.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчиларнинг бари қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қотиллик

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг