Россияда супермаркет кучли портлаш натижасида вайрон бўлди (видео)

Олам

Бугун, 12 февраль куни Россиянинг Владикавказ шаҳрида кучли портлаш юз берди. Бутун бошли супермаркет вайрон бўлди.

“Гагкаева кўчасидаги супермарткеда портлаш содир бўлди”, деган фавқулодда хизматлар вакили.

Портлаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган, бироқ бир қаватли бино буткул вайронага айланган.

Бинода тунаб қолган заргар қутилишга улгурган. Унинг сўзларига кўра, у ерда бошқа ҳеч ким бўлмаслиги керак.

Портлашга газ ва ҳаво аралашмаси сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Негаки, ертўлада кислород баллонлари сақланган.

Ҳозирда 100 га яқин одам вайроналарни тозалашмоқда, тез орада уларга яна 100 нафар қутқарувчи қўшилади. Тергов қўмитаси суриштирув бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

447

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг