ТИВ: Россияда содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлишмаган
Жамият
−
07 Март 2019 6156 1 дақиқа
Шу йилнинг 6 март куни бир қатор хорижий ва миллий ОАВда Россиянинг Ставропол ўлкаси, Кочубеевский туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида гўёки 6 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги маълумотига кўра, жабрланганларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси консуллик бўлими тезда ўлка ва туман давлат тузилмалари вакиллари билан боғланишган ва содир бўлган ЙТҲда қурбон бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароларининг йўқлиги тўғрисидаги расмий хабарни олган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь