Россияда сайлов натижаларига қарши намойиш ўтказилди 

Олам

image

Россия Давлат думасига бўлиб ўтган сайлов натижаларидан норози аҳоли вакиллари Екатеринбург, Новосибирск, Саратовда митинг ўтказди. Шуларнинг ичида Екатерингбургдаги намойиш келишилган ҳолда ўтказилган. Бу ҳақда “Знак” нашри хабар берди

Қайд этилишича, Екатеринбургда Давлат думасига ўтказилган сайлов натижаларига қарши оммавий митингда 200 га яқин киши қатнашган. Уларнинг асосий қисми Коммунистик партиянинг Свердловск бўлими аъзолари ва тарафдорлари, шунингдек намойишда “Яблоко” партияси, “Чап фронт” ҳаракати, рўйхатдан ўтмаган “Эдуард Лимоновнинг бошқа Россия” партияси ва “Анархистлар федерацияси” вакиллари ҳам қатнашган.

 

Митингнинг асосий спикери Коммунистик партиянинг Свердловск бўлими раҳбари Александр Ивачев бўлиб, у Свердловск вилояти Қонунчилик мажлиси сайловларида ғалаба қозонган. 

“Бу икки йил ичидаги биринчи келишилган воқеа. Мен сайловларда “Ягона Россия”га қарши курашганларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу ерда “Чап фронт”, комсомол, “Яблоко” вакиллари қатнашмоқдалар. Биз ҳукмрон партияга қарши курашган барчани табриклаймиз. Ҳозир расмийлар нима қилишмасин, барибир улар бу сайловда ютқазишди. Ва биз ғалаба қозондик”, деган Ивачев.

Унинг сўзларига кўра, Коммунистик партия Москвадаги электрон овоз бериш натижаларини бекор қилишни талаб қилади, шунингдек сайловларда уч кунлик овоз бериш сохталаштиришга сабаб бўлган, деб ҳисоблайди. 

“Биз бу овоз бериш қандай ўтказилганини кўрдик. Биринчи куни “бюжетникларни” (давлатдан ойлик олиб ишлайдиган ходимларни) сайловга оммавий ҳайдашди. Расмийлар эпидемиологик вазиятга тупуришган. Бизда овоз бериш иштирокчиларидан кўра уй ишчилари кўп бўлган сайлов участкалари бор. Бу бутун ҳудудга тарқалди. Овозларни сохталаштириш учун уч кунлик кенг кўламли жараён берилди”, деган бўлим бошлиғи. 

Пикетда сўзга чиққанлардан бири Коммунистик партиянинг юридик хизмати сайлов сохталаштирилгани бўйича, ҳатто, Бош прокуратурага қадар турли органларга мурожаат тайёрлаётганини айтиб ўтган. 

Хабарга кўра, пикет тахминан бир соат давом этган. Коммунистлар ва миллий болшевиклар томонидан “Митинг тугади – кураш давом этади”, “Халқ бирлашганда, енгилмас”, “Сайлов – бу уйдирма” каби шиорлар баланд овозда айтилган. 

Маълум қилинишича, полиция ходимлари ва Свердловск вилояти Жамоат хавфсизлиги вазирлиги вакиллари намойиш вақтида воқеа жойида бўлишган, бироқ улар ҳаракатга аралашмаган. Пикет бошида улар “Бошқа Россия” вакилларидан плакатларни йиғиш ва газеталарни олиб ташлашни сўрашди, лекин миллий болшевиклар буни қилишдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Россияда Давлат думасига сайловлар бўлиб ўтди. Унда 14 та партиядан жами 2011 нафар кандидат қатнашди. Ушбу сиёсий жараёнда сайлаш ваколатига эга бўлган аҳолининг 51,7 фоизи қатнашган. Сайлов натижасига кўра, “Ягона Россия” партияси 49,8 фоиз овоз билан етакчиликни қўлга киритган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made