Россияда самолёт қулади. Қурбонлар бор
Олам
−
08 Январь 2021
13541Россиянинг Ленинград вилояти Ломоносов туманидаги “Гостилицы” қишлоғи яқинида енгил моторли Пипер самолёти қулаб тушди, деб хабар берди ТАСС агентлигига фавқулодда манбалар.
“Самолёт парвоз пайтида қулаб тушди. Бортдаги уч киши ҳалок бўлди”, дейди манба.
Унга кўра самолёт бутунлай вайрон бўлган. Воқеа сабаби учувчиларнинг хатоси ва техник носозлик бўлиши мумкин. Ўлганлар орасида икки эркак ва бир аёл бор.
Фавқулодда хизматлар самолёт хусусий эканлигига ҳам аниқлик киритган.
“Гостилицы” қишлоғидаги аэродром ҳудудида хусусий самолёт қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, аэродром ҳудудида ўқув рейслари амалга оширилди”, деб айтган манба.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Матбуот хизматининг таъкидлашича Ми-8 воқеа жойига шимоли-ғарбий минтақавий қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари билан бирга учган.
LiveБарчаси