Россияда пичоқланган аёл Ўзбекистон фуқароси бўлмаган. Энди унинг оиласига ёрдам кўрсатилмайдими?

Жамият

image

Аввалроқ, Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги “Пятерочка” супермаркетида россиялик 34 ёшли Андрей.К 33 ёшли Умида исмли кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20 га яқин жароҳат етказгани ҳақида хабар берган эдик. Аёл шифохонада ҳаётдан кўз юмган. 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги берган сўнгги маълумотга кўра, жабрланган аёл 1986 йилда туғилган асли ўзбекистонлик, аммо хозирга қадар Россия фуқаролигида бўлган Умида Зураевна Эгамуротова эканлиги тасдиқланди. Жиноятчи қўлга олинган.

“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Умида Эгамуротованинг оила аъзоларига марҳума Россия Федерацияси фуқароси бўлишига қарамасдан, ватандошимиз сифатида ташкилий масалаларда керакли амалий ёрдамини кўрсатишга тайёр эканлигини билдиради”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Тула вилояти Меҳнат муносабатлари вазирлиги

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made