Россияда “Осиё болалари” II қишки ўйинлари бошланди

Спорт

image

Россия Федерациясининг Кузбасс шаҳрида “Осиё болалари” II қишки ўйинлари старт олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада 12 давлатдан 19 жамоа, жумладан, Ўзбекистон делегацияси ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада фигурали учиш ва хоккей спорт турларида иштирок этмоқда. Айни пайтга келиб, фигурали учиш бўйича йигитлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Тимур Звягин 15-поғонани қайд этди. Қизлар ўртасида Амалия Сулаймонова ва София Видрина қисқа дастурда 16 ва 18-ўринда кетмоқда. Эртага улар эркин дастурдаги чиқишларини намойиш этади.

Хоккейчилар эса мусобақадан олдинги тайёргарлик босқичида Кемерово жамоаси билан ўртоқлик учрашувида қатнашиб, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақанинг II дивизионидан жой олган Ўзбекистон вакиллари эртага саралашдаги иштирокини бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё болалари қишки ўйинлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар