Россияда оғир аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
25 Апрель
1972Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликларга тезкор ёрдам кўрсатиб, уларнинг Тошкентга қайтишига кўмаклашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон дипломатлари М.Т. нинг Новосибирск шаҳрида дунёга келган қиз фарзанди учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришда зарур ёрдам кўрсатган. Амалга оширилган консуллик ҳаракатлари натижасида барча расмиятчиликлар қисқа муддатда ҳал этилган ва зарур ҳужжатлар Ўзбекистон М.Т. га топширилган.
Билдирилишича, она ва бола жорий йилнинг 23 апрель куни “Новосибирск-Тошкент” авиарейси билан Ўзбекистонга соғ-саломат қайтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россиянинг Новосибирск вилоятида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган вояга етмаган бола ва унинг ота-онаси Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга қайтарилганди.
LiveБарчаси