Россияда мигрантларнинг жиноят қилиш эҳтимоли юқори баҳоланди

Олам 4215
image

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Россияда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 2 фоизга ўсди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил январь-февраль ойларидаги жиноятчилик ҳолати тўғрисидаги статистик маълумотларида айтилган.

“Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси ҳудудида 6,2 мингта жиноят содир этди, бу 2020 йил январь-февралга нисбатан 1,9 фоизга кўпдир, шу жумладан МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари томонидан 4,8 мингта жиноят содир этилган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,6 фоизга камдир”, дейилади материалда.

Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қарши жиноятлар сони 8,4 фоизга камайиб, 2,3 мингтани ташкил этган. Статистик маълумотларга кўра, икки ой давомида 137,2 минг киши жиноят содир этганлиги аниқланган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 фоизга камдир.

Россияда йил бошидан бери жами 309,4 мингта жиноят рўйхатга олинган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 2.8
t
×