Россияда мигрантлар орасида жиноятчилик сезиларли даражада ошди
Олам
−
25 Апрель 2023
5586Россияда жиноятчиликнинг умумий камайиши фонида мигрантлар ўртасидаги қонунбузарлик даражаси ўсиб бормоқда, мигрантлар жиноятчилигининг энг катта ўсиши Уралда қайд этилган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Анатолий Разинкин маълум қилди.
“Замонавий шароитда миграция қонунчилиги бузилиши ва улар ўртасида жиноятчилик даражаси ошиб бораётганига қарши курашиш масалалари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ўтган йили Россияда мигрантлар томонидан содир этилган жиноий ҳуқуқбузарликлар сони 10 фоизга ошган. Жиддий ўсиш (мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар) мамлакатда жиноятлар умумий ҳажмининг 2 фоизга қисқариши фонида содир бўлди. Ушбу ўсиш шимолий-ғарбий минтақадан ташқари деярли барча федерал округларда қайд этилди”, дейди Разинкин.
Унинг қайд этишича, Урал федерал округида юзага келган вазият алоҳида ташвиш уйғотади. Округда ўсиш 46 фоизни ташкил этган.
“Муҳожирлар ўртасида содир этилган ўта оғир жиноятлар сони ҳам сезиларли даражада ошганини ҳисобга олсак, жавоб чораларини кўриш керак”, дейди Бош прокуратура ходими.
Разинкиннинг сўзларига кўра, ўтган йили прокурорлар томонидан миграция қонунчилигининг 25 мингта бузилиши аниқланган, прокуратура материаллари асосида 700 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилган.