Россияда мигрантлар оммавий муштлашди. Улар орасида ўзбеклар ҳам бўлганми?
Олам
−
09 Февраль
12775Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари муштлашгани ва улар орасида ўзбеклар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, меҳнат мигрантлари иштирокидаги оммавий муштлашув 2024 йил 8 февраль куни Россиянинг Москва вилоятида содир бўлган. Жанжал "Wildberries" омборхонасида бир гуруҳ ишчи ва қўриқчилар ўртасида юз берган. Маҳаллий полиция ходимлари тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги турар-жой мажмуаси қурилиш майдонида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганди.
Отабоева Мадина
LiveБарчаси