Россияда мигрантлар меҳнати учун солиқ жорий этиш таклиф қилинди
Олам
−
11 Апрель 2023
12978Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин меҳнат муҳожирларидан фойдаланиш учун солиқ жорий этишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу иш берувчиларни россияликларни ишга олишга ундаши мумкин. Бу ҳақда у “Интерфакс”га берган интервьюсида маълум қилди.
“Менимча, чет эл ишчи кучидан фойдаланганлик учун катта солиқ жорий қилиб, Россия меҳнат ресурсларидан фойдаланувчи тадбиркорларни иқтисодий рағбатлантириш механизмини ҳам ишлаб чиқиш керак”, дейди Россия Тергов қўмитаси раҳбари.
Шунингдек, Бастрикин ижтимоий кескинликни пасайтириш учун меҳнат муҳожирларини Россия фуқаролари билан алмаштириш бўйича йўл харитасини шакллантиришни таклиф қилган. Бунинг учун эса россияликларга муносиб ижтимоий ва меҳнат кафолатлари даражасини таъминлаш кераклигини билдирган.
FinExpertiza маълумотларига кўра, 2022 йилда Россияга ишлаш учун 3,47 миллион хорижий фуқаро келган, бу ундан олдинги йилга нисбатан учдан бир баравар кўпдир. Александр Бастрикин ўтган йили мигрантлар билан боғлиқ жиноий ишлар кўпайганини маълум қилган. Шунинг учун ҳам мамлакатдан депортация қилинган муҳожирлар сони 2,5 баробар ошган. Шу билан бирга, ҳукумат Давлат Думасига миграция рўйхатини қайта ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь