Россияда мигрантлар иштирокида жанжал содир бўлди. Ўзбекистонлик йигит бошидан ўқ еди
Олам
−
08 Октябрь 2022
21982Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри жанубидаги Таллин шоссесида турли мамлакатлардан келган тўрт нафар меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув содир бўлди. Унда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этган. Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ўзаро жанжал жараёнида ўқотар қурол ҳам ишлатилган бўлиб, оқибатда Ўзбекистон фуқароси бўлган 27 ёшли ишсиз муҳожирнинг бошига ўқ тегиб, яраланган. Шундан сўнг, 1994 йилда туғилган Д.А. жароҳат билан шаҳар шифохонасига ётқизилган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳам мазкур ҳолатга муносабат билдирди. Унда айтилишича, жанжалга бир нечта эркак киши ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган ҳамда айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, рус нашрлари жиноят содир этганликда гумонланиб, уч нафар муҳожир қўлга олингани ҳақида ёзмоқда. Хабарларга кўра, ҳибсга олинганлар Туркманистон, Арманистон ва Ўзбекистон фуроларидир.
LiveБарчаси