Россияда маошини ололмаётган ўзбекистонликлар бўйича маълумот берилди

Жамият

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида маошини ололмаётган ва ётоқхонадан ҳам қувилаётган Ўзбекистон фуқароларнинг иши ижобий ҳал қилинди. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси шу ҳақда маълумот берди.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни ОАВда “ICA Construction” компаниясида ишловчи ўзбекистонликларнинг маошини ололмай ноҳақликка учраётгани ҳақида мурожаати тарқалганди.

Бош консулхона аралашуви билан “ICA Construction” компанияси ходимлари бўлган ўзбекистонликларнинг асосий қисми 19 декабрь ҳолатига кўра иш ҳақларини тўлиғича олди. Қолганларнинг маошлари ҳам келишилган жадвал асосида берилади.

4 декабрь куни Бош консулхона ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги Ваколатхонаси ходимлари Колпино шаҳрига бориб, компания масъуллари билан учрашган в келишувга эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг