Россияда маҳкумлар урушга кетгани учун 2 та қамоқхона ёпилди

Олам

image

Россиянинг Красноярск ўлкасида иккита қамоқхона "оптималлаштириш ва пулни тежаш мақсадида" ёпилди. Бу ҳақда минтақадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Марк Денисов маълум қилди.

“Мен бир хавотирли тенденцияни қайд этаман. Россиянинг Украинага қарши уруши пул маблағларини оптималлаштириш ва тежаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларини ёпиш зарурлиги тўғрисида кимнидир юқорига хабар беришга ундади. Ўлкамизда жорий йилда бир қатор муассасалар ёпилади. Энг машҳурлари Арейский ва Громадскдаги муассасалардир”, дейди Денисов.

Россия Федерацияси қамоқхоналари маълумотномасига кўра, Уяр туманидаги Громадск қишлоғида умумий режимли ИК-16 эркаклар ахлоқ тузатиш колонияси ва Емельяновский тумани Арейский қишлоғида ИК-7 эркаклар учун қаттиқ тартибли ахлоқ тузатиш колонияси мавжуд.

Марк Денисовнинг айтишича, қамоқхоналарни ёпиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки "ҳамма нарса нормал ҳолатга қайтади, чунки жамиятнинг ижтимоий тузилиши ўзгармаган".

2024 йил январь ойида Жиноят қурбонларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (CFF) ҳисобот эълон қилди. Унда Украинадан қайтган баъзи авф этилган ўта хавфли жиноятчилар яна оғир зўравонлик жиноятларини содир этишмоқда, бу эса жамиятда кескинлик кучайишига олиб келади.

“Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши урушда қатнашганидан кейин махфий фармонлари билан судланганларнинг афв этилиши ҳам қурбонлар, ҳам бошқа фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилади”, дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.

Украинада жанг қилган маҳбусларни афв этиш

2023 йил ноябрь ойида “Агентлик” интернет нашри терговни эълон қилди. Унга кўра, ўша вақтга қадар Путин шов-шувли қотилликларни содир этган ва Украинага қарши жангга боришга рози бўлган камида 17 кишини афв этган.

“Верстка” нашри ҳисоб-китобига кўра, 2023 йилда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси таркибида Украинадаги жангларда қатнашгани учун афв этилган собиқ маҳбусларга нисбатан 200 га яқин жиноий иш очилган. Ишларнинг аксарияти ўғрилик ва талончилик моддалари бўйича қўзғатилган.

Жорий йилнинг 19 март куни Россия Федерацияси Давлат Думаси Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилувчи қонун лойиҳаларини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди.

Ҳужжатларда Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунларга ўзгартишлар киритилмоқда.

Енгиллик унча катта бўлмаган ёки ўртача оғирликдаги жиноят содир этган ва тергов ёки судда бўлганларга, шунингдек, судланганларга нисбатан қўлланилади. Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузилса, гумон қилинувчи шахсларнинг жиноят иши тўхтатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина қамоқхона маҳкумлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made