Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
11 Апрель 2020
13531Россиянинг Иркутск вилоятидаги ахлоқ тузатиш колониясида маҳбуслар ғалаён кўтарди. Колониядаги тартибсизликлар вақтида йирик ёнғин юз берди.
Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Ангардаги 15-сонли колонияда ғалаён кечки пайт бир маҳбуснинг буйруққа бўйсунмаслиги ва колония ходимларини ҳақорат қилиши ортидан юз берган.
Жанжалда бир қанча маҳбуслар иштирок этган. Улар ўзларига тан жароҳати етказган. Можарода Жазони ўташ федерал хизматининг бир ходими ҳам жароҳатланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, маҳбуслар колониянинг ишлаб чиқариш ҳудудида ғалаён кўтарган. Натижада саккизта бино ёнган. Ёнғин майдони 30 минг квадрат метрга етган. Ёнғин учинчи даражали деб баҳоланган.
Колонияда ёнғин ўчирилган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.
LiveБарчаси