Россияда коронавируснинг “Москва” штамми пайдо бўлиши мумкин

Олам

image

Россия пойтахти Москвада янги ўзига хос коронавирус штамми тарқалаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни Гамалеи номидаги Марказ директорининг ўринбосари Денис Логунов “Россия куни” муносабати билан Кремлда бўлиб ўтган мукофотни топшириш маросимида маълум қилди.

“Ҳозир Москвадаги [вазиятни] кузатмоқдамиз, энг асосийси, Москванинг ўз штаммлари бўлиши мумкин”, дейди Логунов.

Бунга жавобан Россия Президенти Владимир Путин: “Ҳа, бўлиши мумкин. Ўзи кечагина шу ҳақда гапиргандик”, дейди.

Логунов, ўз навбатида, барча коронавирус турлари ҳам хавфли эмаслигини таъкидлаган.

“Шу билан бирга барча ўзгаришларни кузатиб бориш керак, вирусга қараганда олдинда бўлиш ва аниқлаш керак. Агар керак бўлса, мослашиш, худди шамоллаш билан бўлгани каби вакцинанинг янги вариантларини яратиш лозим”, дейди мутахассис.

Эсталиб ўтамиз, коронавирус пандемиясини келтириб чиқарган SARS-CoV-2 вирусининг дунё бўйлаб 10 дан ортиқ штаммлари аниқланган. Улардан “британча”, “ҳиндча”, “африкача” турлари яқинда пайдо бўлган. 

Маълумот ўрнида, пандемия бошлганидан бери Россияда 5 миллион 200 мингга яқин инсон ушбу вирусни юқтириб олган. Улардан 126 мингдан ортиғи вафот этган, 4 миллион 700 мингдан зиёди соғайган.

Қайд этиш керакки, Россия коронавирусга қарши ўз вакцинасига эга бўлган кам сонли давлатлардан биридир. Ушбу мамлакатда “Спутник V”, “ЭпиВакКорона” ва “Вектор” номли вакциналар ишлаб чиқарилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made