Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини биринчисидан оғирроқ бўлади

Олам 4060
image

Россияда коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар сони кундан-кунга ортиб боряпти. Мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани айтилмоқда.

Тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Анатолий Альтштейн Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини янада оғирроқ бўлишини таъкидлади. 

"Бизда баҳорги рекордлар янгиланяпти. Бир кунда 11 мингдан ортиқ касаллик юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмоқда. Ўйлашимизча, навбатдаги тўлқин биринчисидан ҳам қаттиқроқ бўлади. Лекин биз тайёрмиз. Энди бу масалада яхшироқ кураша оламиз. Айниқса, бизда вакцина тайёр бўлган", дейди у. 

Вирусологнинг қўшимча қилишича, коронавирус билан касалланишнинг кўпайиши куз фасли билан боғлиқ.

Маълумот учун, 4 октябрь куни Россияда коронавирус аниқланганлар сони 10 888 тага етиб, бу жорий йилнинг 12 майидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич эканлиги айтилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус аниқланганларнинг умумий сони 1 миллион 231 мингдан ошиб кетган. 21 мингдан ортиқ киши вафот этган. 

Дунёда бу кўрсаткич 36 миллионга яқинлашмоқда. 1 миллиондан кўп киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этгани қайд этилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 169
Рейтинг: 2.9
t
×