Россияда коронавирус сабаб янги чеклов чоралари жорий этилмайди

Олам 6085
image

Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони кўпайиши куз-қиш мавсумининг бошлангани билан боғлиқ. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилмоқда.

"Сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида жиддий рақамларни кўришимиз мумкинлиги ҳақида олдиндан айтиб келаётган эдик. Ҳозирги вазиятда тушунарсиз, номаълум нарсанинг ўзи йўқ", деди у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг директори Ханс Клюге билан учрашувдан сўнг.

Попованинг таъкидлашича, вазият барқарор, шунинг учун янги чеклов чораларини жорий этишнинг ҳожати йўқ.

Роспотребнадзор раҳбари фуқаролар соғлиқни сақлаш ва вирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган оддий қоидалар ҳақида унутмасликларини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан зарарланганлар 1 миллион 109 минг 595 нафарни ташкил этмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 241
Рейтинг: 3
t
×