Россияда коронавирус билан қайта касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди

Саломатлик

image

Россиянинг Бурятия ҳудудида COVID-19 билан қайта касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Республика юқумли касалликлар шифохонасининг бош шифокори Татяна Симбелова маълум қилди.

“21 апрель куни бемор тест таҳлили салбий натижа кўрсатди ва уйига жавоб берилди. 16 кундан кейин унда шамоллаш аломатлари юзага келди. У яшаш жойида тест топширди ва унга яна коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилди. Ҳозир у даволанмоқда“, дейди Симбелова.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус била боғлиқ 272 043 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 272 043 нафари соғайган, 2 537 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 206 340 тани ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Россия Коронавирус Қайта касалланиш

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг