Россияда коронавирус авж олса, Ўзбекистон фуқароларни яна ортга қайтара оладими?
Жамият
−
15 Март 2021
8603Агар Россияда пандемия авж олиб, карантин чоралари кучайтирилса, Ўзбекистон ўз фуқароларини Ватанга қайтара олади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа маъсул муассасалар бу борада керакли тажриба орттирган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ уюштирган “Corona марафони” меҳмони – Ташқи ишлар вазирлиги консулллик ҳуқуқий департаменти бошқармаси бошлиғи Бурҳон Алиқулов айтиб ўтди.
“Бу йўналишда биз ўзимизга керакли тажрибаларни орттирдик. Бу борада [Россия томони билан] алоқаларимиз мавжуд. Ташқи ишлар вазирлиги, аллақачон, етарли кўникмаларга эга. Нафақат ТИВ, балки бошқа муассасаларимиз ҳам қанақа иш олиб борилишини тушуниб етди”, дейди у.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқармаси бошлиғи, шунингдек, чартер рейсларини шакллантиришдаги порахўрликка йўл қўйиш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди.
“ТИВ ҳамда хориждаги элчихона ва консуллик муассасаларимиз чартер рейсларга чипталарни сотиш масаласида ҳеч қачон иштирок этмаган. Чартер рейс бу – тижорий тадбир. Авиачипталар нуқтаи назаридан бу Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясининг маъсулиятидаги масала”, дейди Бурҳон Аликулов.
Маъсулнинг сўзларига кўра, ТИВ ҳамда консуллик ва элчихоналар чартер рейсларига рўйхат шакллантиришда бевосита иштирок этган, аниқроғи коррупцион схемаларга йўл бермаслик учун илова ишлаб чиқилган ва бундан электрон навбат шакллантиришда фойдаланилган.
“Бундай тизимда кимнингдир рўйхатдаги навбатини олдинга ёки орқага суриш имконсиз”, дейди Бурҳон Аликулов.
LiveБарчаси