Россияда хорижий “шпион”га чиққан мухолиф сиёсатчи қидирувга берилди

Олам

image

Россиялик мухолиф сиёсатчи, “Ўнг кучлар иттифоқи” Бутунроссия ижтимоий ҳаракатининг ҳамраиси Леонид Гозман қидирувга берилди. Бугун, 25 июль куни Россия Ички ишлар вазирлигининг маълмуотлар базасида унинг номи пайдо бўлган.

“1950 йил 13 июлда туғилган Гозман Леонид Россия Федерацияси Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирувга берилган”, дейилади вазирлик маълумотлар базасида.

15 июль куни Гозман хорижий давлат фуқаролиги тўғрисида хабар бермагани учун РФ жиноят кодексининг 330.2-моддаси (Россия Федерациясининг хорижий давлат фуқаролиги тўғрисида хабарнома топшириш мажбуриятини бажармаслик) билан очилган жиноят иши гумонланувчисига айланганди. У Тергов қўмитасида гумонланувчи сифатида сўроқ қилинган ва кейин қўйиб юборилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, жиноят иши Гозман хабарнома топшириш муддатини ўтказиб юборгани учун қўзғатилган. У хорижий фуқаролиги ҳақидаги хабарномани белгиланган муддатдан бир йил кечикиб, 2019 йилда топширган. Гозманга нисбатан эҳтиёт чораси танланмаган. Агар Гозман айбдор деб топилса, у 200 минг рублгача жаримага тортилиши ёки 400 соатгача мажбурий меҳнат қилиши мумкин.

Май ойи бошида Адлия вазирлиги Леонид Гозман ва бир қатор бошқа шахсларни хорижий ОАВ агентлари реестрига киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Леонид Гозман

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар