Россияда канализациядан пакетга ўралган ўзбекистонликнинг жасади топилди

Жамият

image

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Липетск вилояти бўйича Тергов бошқармаси Россия Федерацияси канализация қудуғида Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қотиллик) назарда тутилган жиноят асослари билан 33 ёшли Ўзбекистон Республикасида туғилган фуқаронинг жасади топилиши бўйича жиноий иш қўзғатди

Тергов маълумотларига кўра, 2021 йил 19 январь куни Добринский тумани Студенка қишлоғида янги қурилган уй эгалари канализация қудуғида полиетилен пакетга ўралган 33 ёшли эркакнинг жасадини топиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар берган. Тергов-тезкор гуруҳ зудлик билан воқеа жойига етиб келган ва текширувда жабрланувчининг бўйни ва бошидан кесилган яра излари топилган.

Айни пайтда мигрантни ўлдиришда иштирок этган шахсни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари суд экспертизалари билан комплекс равишда олиб борилмоқда. Уй эгалари сўроқ қилинмоқда, қурбоннинг қурилиши тугаган уйда ким билан иш олиб боргани ва унинг танишлари рўйхати ишлаб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2856

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг