Россияда камбағаллар сони кескин ошди

Олам

image

2022 йилнинг биринчи чорагида камбағаллик чегарасидан паст даромад олган россияликлар сони 20,9 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Федерал давлат статистика хизмати ҳисоботида айтилган.

Бу кўрсаткич ўтган йил охирига нисбатан деярли 69 фоизга кўпдир. Ўшанда Росстат 12,4 миллион киши қашшоқлик чегарасидан пастда яшашини эълон қилган. 2020 йил ҳолатига кўра, Россия аҳолиси 144,1 миллион кишини ташкил этади.

Агентлик маълумотларига кўра, қашшоқлик чегараси жорий йилнинг дастлабки уч ойида 2021 йилнинг охирги чорагидаги 12 269 рублга нисбатан 12 916 рублни ташкил этган. Россия аҳолисининг 14,3 фоизи ушбу белгидан паст даромадга эга эди.

Росстатнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Россияда камбағаллар сони атиги 0,1 фоизга, яъни 0,1 миллион кишига ошган. Росстат ҳисоботида айтилишича, қашшоқлик даражаси ошишининг асосий сабаби инфляциянинг 11,54 фоизгача тезлашиши бўлиб, бу аҳоли жон бошига ўртача номинал пул даромадларининг ўсишидан ошиб кетган. Биринчи чоракда бу кўрсаткич 36 234 рублни ташкил этган, бу 2021 йилнинг биринчи уч ойига нисбатан 10,9 фоизга кўп, лекин ўтган чорак даражасидан сезиларли даражада паст – 47 694 рубль. Шундай қилиб, пасайиш 24 фоизни ташкил этган.

Федерал Давлат статистика хизматига кўра, 2021 йилнинг сўнгги чорагида номинал ҳисобланган иш ҳақи 62 828 рублни ташкил этган ва жорий йилнинг биринчи уч ойида у 4 фоиздан кўпроққа камайиб, 60 101 рублни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг