Россияда қотилликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси айбини тан олди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2022
14306Москва жануби-ғарбидаги Севастопол проспектида 29 ёшли аёлни ўлдирганликда гумон қилинган ўзбекистонлик эркак ўз айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.
"Суриштирув чоғида гумонланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва жиноятни қандай содир этганини батафсил айтиб берди. Яқин кунларда унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлик айби қўйилади ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ эҳтиёт чораси танланади”, дейилади қўмита хабарида.
Шунингдек, гумонланувчига Москвани тарк этишга ёрдам берган яна бир киши қўлга олинган.
Маълумот учун, жиноятни содир этган шахс Ўзбекистон фуқароси Шоҳруҳбек Каримов бўлиб, Тамбов вилоятида қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ундан жиноятни содир этган йиғма пичоқни топган. У 2018 йилда Ўзбекистондан борган ва охирги вақтларда Москвада рухсатномасиз яшаган. У ўлдирилган аёл билан бир дўконда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни Россиянинг Тамбов вилоятида полиция ходимлари Москва жануби-ғарбидаги Севастопол хиёбонида 29 ёшли қизни ўлдиришда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси деб тахмин қилинган шахсни қўлга олган эди.
LiveБарчаси