Россияда қолиб кетган фуқароларни қайтариш учун махсус поездлар қатнови амалга оширилади
Жамият
−
17 Март 2021
4986COVID-19 коронавирус пандемияси даврида Россия давлатида қолиб кетган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан навбатдаги махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, Волжский – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 483/484-сонли поезд 19 март куни Москва вақти билан соат 20:50 да Волжский станциясидан, шунингдек, 22 март куни Москва – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 476-сонли махсус поезд 22 март куни Москва вақти билан соат 22:28 да “Казанская” темир йўл вокзалидан жўнайди.
Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталарни сотиш йўлга қўйилган. Волжский ҳамда Москвадаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, интернет орқали айни дақиқада Москва ҳамда Волжскийдаги фуқароларга жўнатиши ҳам мумкин.
LiveБарчаси