Россияда қишлоқ аёллар учун иш вақти қисқартирилади
Олам
−
25 Октябрь 2019
4492Россия Федерацияси Давлат Думаси депутатлари Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларни учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда Политэксперт хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Россия Федерациясининг қишлоқларида истиқомат қилувчи аёллар ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган миқдорда ишлайди. Қонун лойиҳасини Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар тайёрлаган. Энди ҳужжат Федерация Кенгашига тасдиқлаш учун юборилади.
Қонун лойиҳасига кўра шунгингдек, қишлоқ жойларда яшовчи аёлларга иш ҳақини тўлиқ ушлаб туриш билан бирга иш ҳафтасини қисқартириш таъминланиши керак. Иш кунини қисмларга ажратишда иш ҳақининг кўпайиши таъминланади.
Мазкур қонун Россия Федерациясининг 13 миллион фуқаросини қамраб олади. Aмалдаги қонунчиликка кўра, аёллар учун иш ҳафтаси нормаси 40 соатни ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь