Россияда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди (видео)
Олам
−
26 Июнь 2023 11817 1 дақиқа
Россияда Қирғизистон ва Тожикистондан келган 300 нафарга яқин ишчи оммавий муштлашув уюштирди. Бу ҳақда Shot Telegram канали маълум қилди.
Келтирилишича, воқеа Иркутск вилоятидаги Ковикта газ конденсати конида содир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, жанжал овқатланиш хонасида навбат талашиш сабабли бошланган. Кечки овқатдан кейин тортишув муштлашувга айланиб кетган. Оқибатда 9 киши жароҳатланган.
Ҳозирда полиция тергов ишларини олиб бораётгани айтилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь