Россияда қанча киши урушга ноқонуний сафарбар этилгани айтилди
Олам
−
01 Февраль 2023
8228Россияда урушга ноқонуний сафарбар қилинган 9 мингдан ортиқ россиялик ватанига қайтди. Бу ҳақда Россия бош прокурори Игор Краснов Президент Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.
“Ноқонуний сафарбар этилган 9000 дан ортиқ фуқаро кузатув тадбирлари натижасида уйларига қайтарилди, улар орасида соғлиғи туфайли сафарбар қилинмаслиги керак бўлганлар ҳам бор”, дейди Краснов.
Унинг сўзларига кўра, сафарбарлик кўплаб муаммоларни аниқлади ва ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва ҳарбий хизматчиларнинг маълумотлар базаларини шакллантиришга ёндашувларни қайта кўриб чиқиш заруратини туғдирган.
Маълумот учун, қисман сафарбарлик ўтган йилнинг 21 сентябридан бошлаб амалга оширилди ва шу йилнинг октябрь ойининг охирида Мудофаа вазири Сергей Шойгу унинг якунланганини эълон қилди. 300 минг кишини ҳарбий хизматга чақириш вазифаси бажарилди.
Фуқароларнинг айрим тоифалари, шу жумладан, талабалар, кўп болали оталар, IT-компаниялари ходимлари, муддатли ҳарбий хизматни кечиктириш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.
LiveБарчаси