Россияда қачондан интернет бепул бўлиши маълум қилинди

Олам

image

Россия Алоқа вазирлиги 2020 йил 1 мартдан бошлаб давлат хизматлари портали ва бутун федерал ва минтақавий ҳокимиятларнинг сайтларига Интернетдан фойдаланиш бепул бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Бу Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатномасида таклиф этилган чоралардан бири ҳисобланади.

Вазирлик матбуот котиби Евгений Новиковнинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар ушбу сайтларга киришса, операторлар уларнинг трафигидан тўлов ундиришни тўхтатишади.

Унинг сўзларига кўра, ушбу сайтларга ноль балансда ҳам кириш мумкин.

Аввалроқ, Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида россияликлар ижтимоий аҳамиятга эга интернет ресурсларга бепул кира олишларини таъминлашни таклиф қилган эди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, интернетга кириш мамлакатнинг рақобатдош устунлигига айланиши керак.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг